«Бавария» 25-марта Германия Кубоги финалига чиқди
Мюнхеннинг «Бавария» клуби Германия Кубоги яримфиналида Леверкузеннинг «Байер» жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида 25-марта мусобақа финалига йўлланма олди.
Мюнхенликлар ушбу турнирда ғалаба қозониш бўйича мутлақ етакчи ҳисобланишади — уларнинг ҳисобида 20 та титул мавжуд.
Чорак финал босқичида «Бавария» «RB Лейпциг»дан 2:0 ҳисобида устун келган бўлса, «Байер» ўз навбатида «Санкт-Паули»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.
Германия Кубоги яримфиналининг иккинчи жуфтлигида «Штутгарт» ва «Фрайбург» жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Ушбу учрашув бугун, 23 апрелга режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Германия кубогининг амалдаги ғолиби «Штутгарт» жамоаси ҳисобланади. Улар 2024/2025-йилги мавсум финалида «Арминия»ни 4:2 ҳисобида таслим этиб, бош совринни қўлга киритишган эди.