locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» 2012 йилдан бери илк бор «Реал»ни ЙЧЛдан чиқариб юборди

Икки ўйин натижасига кўра мюнхенликлар Мадрид клубидан устун келди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Бавария» Чемпионлар Лигаси чорак финалининг жавоб учрашувида Мадриднинг «Реал» клубини 4:3 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, мюнхенликлар 2012 йилдан буён илк бор нуфузли европа кубогининг плей-офф босқичида «қироллик клуби» тўсиғидан ўтишга муваффақ бўлишди.

2012 йили «Бавария» пенальтилар сериясида «Реал»дан устун келган эди (3:3, пенальтилар бўйича — 3:1). Шундан сўнг, пойтахт клуби 2014, 2017, 2018 ва 2024 йилларда «қизиллар»ни мусобақадан чиқариб юборган.

Эндиликда «Бавария» Чемпионлар Лигаси яримфиналида «ПСЖ» жамоаси билан куч синашади.

Маълумот учун, 1/8 финал босқичида «қаймоқранглилар» икки ўйин натижасига кўра «Манчестер Сити»ни 5:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Мюнхенликлар эса худди шу босқичда «Аталанта»ни умумий 10:2 ҳисобида тор-мор қилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг