«Бавария» 1995 йилдан бери илк бор еврокубокларда бешта тўп ўтказиб юборди
"Бавария" Чемпионлар лигаси ярим финалининг дастлабки ўйинида "ПСЖ"га (4:5) имкониятни бой берди.
Opta хабарига кўра, Мюнхен клуби 1995 йилнинг апрел ойидан бери илк бор еврокубокларда бешта гол ўтказиб юборди.
Сўнгги бор бундай ҳолат 1994/1995 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси ярим финалида "Аякс"га қарши сафар ўйинида (2:5) рўй берганди.
Бундан ташқари, "Пари Сен-Жермен" 2025/2026 йилги мавсумда Чемпионлар лигасининг тўртта ўйинида камида бештадан гол урди — бу турнирнинг ушбу мавсумида бошқа ҳар қандай клубникидан кўпроқ.
Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги "ПСЖ" ва "Бавария"нинг жавоб ўйини бир ҳафтадан сўнг — 6-май, чоршанба куни Мюнхенда бўлиб ўтади. Бу жуфтлик ғолиби финалга чиқади ва у ерда "Атлетико" ҳамда "Арсенал" ўртасидаги баҳс ғолиби билан куч синашади.