locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» 19 ёшли бразилиялик ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда

Мюнхенликлар анчадан буён ушбу футболчини кузатиб келмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби Бразилиянинг «Васко да Гама» жамоасида тўп сураётган 19 ёшли қанот ҳужумчиси Раянга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда UOL нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, мюнхенликлар футболчини анчадан буён кузатиб келаётган эди, сўнгги пайтларда эса унинг вакиллари билан алоқаларни янада фаоллаштирган. «Васко да Гама» раҳбарияти «Бавария»нинг қизиқишидан хабардор ва расмий таклифни кутмоқда.

Қайд этилишича, немис клуби Раяннинг яқин атрофидагилардан ижобий сигнал олган. Футболчининг ўзи Европага кўчиб ўтишни истамоқда ва айнан «Бавария»ни фаолиятини давом эттиришни хоҳлаётган клуб сифатида кўрмоқда.

Бразилия клуби Раянни 50 млн евро атрофида баҳоламоқда, бироқ 45 млн евродан биоз паст сумма бўйича музокараларга тайёр эканини билдирган.

Раян 2023 йил ёзидан буён «Васко да Гама»нинг асосий жамоасида тўп суриб келмоқда. Шу вақт ичида у барча мусобақаларда 97 та учрашувда иштирок этиб, 23 та гол ва 2 та голли узатма муаллифига айланган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил охиригача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг ҳозирги бозор қиймати 25 млн еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг