locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Баумгартнер ЖЧ-2026ни ўтказиб юборади

Австрия терма жамоаси Ж гуруҳида Аргентина, Жазоир ва Иордания жамоалари билан ўйнайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Баумгартнер ЖЧ-2026ни ўтказиб юборади
ФОТО: Getty images

“РБ Лейпциг” ва Австрия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кристоф Баумгартнер сон жароҳати туфайли 2026-йилги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади.

“Кристоф Баумгартнер миллий терма жамоа таркибида жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади. Бу бугунги МРТ текширувидан сўнг тасдиқланди. 26 ёшли футболчи ўнг сон мушагидан жароҳат олди. Сенга энг яхши тилакларни тилаймиз, Баумӣ!” – деб хабар беради Австрия терма жамоасининг X ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунти.

Мавсум якунларига кўра, Баумгартнер клуб ва терма жамоа сафида 43 та ўйин ўтказиб, уларда 18 та гол урди ва саккизта голли узатмани амалга оширди.
Жаҳон чемпионатида Австрия терма жамоаси Ж гуруҳида Аргентина, Жазоир ва Иордания жамоалари билан ўйнайди.

2026-йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг финал босқичида 48 та терма жамоа иштирок этади. Мусобақалар 2026-йилнинг 11-июнидан 19-июлига қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг