Бастонининг «Барселона»га трансфери барбод бўлди
«Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастонининг «Барселона»га амалга ошиши мумкин бўлган трансфери барбод бўлди. Бунинг сабаби «кўк-анорранглилар» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Фликнинг 27 ёшли футболчи номзодини маъқулламаганидир. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.
Манбанинг ёзишича, германиялик мутахассис Бастонининг техник кўрсаткичлари жамоага юқори прессинг остида катта интенсивлик билан ўйнаш имконини беришига шубҳа қилган. Шу сабабли, Каталония клуби спорт директори Деку бошқа вариантларни ўрганишга киришган.
Аввалроқ, Флик Бастонининг ўйин услубини баҳолаб чиқяпти, деган хабарлар тарқалган эди. Шунингдек, матбуотда Бастонининг «Интер»дан «Барселона»га ўтиши учун трансфер суммаси 50-60 миллион еврони ташкил қилиши мумкинлиги қайд этилган эди.