Бастони «Ливерпул»га ўтиши мумкин
Унга "Барселона" ҳам жиддий қизиқмоқда.
ФОТО: Getty images
“Интер”нинг марказий ҳимоячиси Алессандро Бастони фаолиятини “Ливерпул”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TeamTalk нашри хабар берди.
Манбага кўра, мерсисайдликлар 26 ёшли италиялик футболчини Виржил ван Дейк учун ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Шунингдек, унга “Барселона” жамоаси ҳам қизиқмоқда. Аммо “Ливерпуль” асосий даъвогар эканлиги айтилмоқда.
Ўз навбатида “Интер” ҳам Бастонини ўз сафида олиб қолишни истамоқда. Клуб у билан келишувни узайтирмоқчи.
Розикжон Султонмуродов
Журналист