Бастони «Интер»да қолишни истамоқда
Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил этади.
ФОТО: Getty images
“Интер” ҳимоячиси Алессандро Бастони жамоада қолишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, сўнгги ҳафталарда футболчининг кетиш истаги анча пасайган. 27 ёшли Бастони “Интер”да қолишдан мамнун, гарчи унга “Барселона” томонидан жиддий қизиқиш бўлган бўлса ҳам. Аввалроқ миланликлар уни 50 миллион евро эвазига сотишдан бош тортиб, юқорироқ сумма талаб қилган эди.
Шу билан бирга, каталонияликлар бош мураббийи Ҳанси Флик футболчининг техникаси борасида айрим шубҳаларини билдирган.
Жорий мавсумда Бастони барча мусобақаларда 40 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатма берди. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист