Бастони «Барселона»га ўтишни имкони борича тезроқ якунламоқчи
«Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастони имкони борича тезроқ «Барселона» футболчисига айланиш ниятида. Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, футболчи Каталония клуби сафида ўйнаш имкониятидан жуда мамнун.
«Кўк-анорранглилар» ушбу трансфер 55-60 миллион евро атрофида бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда. Ла Лига клуби мутасаддилари келишув муваффақиятли якунланиш эҳтимолини юқори баҳолашмоқда, бироқ ҳозирча на футболчи ва на «нерадзуррилар» билан расмий келишувга эришилгани йўқ.
Жорий мавсумда 26 ёшли италиялик ҳимоячи клуб сафида барча мусобақаларда 36 та учрашувда майдонга тушди. У бу баҳсларда 2 та гол урган ва 6 та самарали узатма амалга оширишга муваффақ бўлган. Бастонининг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.