locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Башакшеҳир» тақдирий баҳс олдидан: Шомуродов асосий таркибда, Файзуллаев захирадан майдонга тушиши мумкин

Истанбул клуби Руминияда «Университетя Крайова»га қарши ҳал қилувчи жавоб ўйинига тайёрланмоқда
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Башакшеҳир» тақдирий баҳс олдидан: Шомуродов асосий таркибда, Файзуллаев захирадан майдонга тушиши мумкин
Расм: Instagram

Ўзбекистон терма жамоаси етакчилари — Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев тўп сураётган «Истанбул Башакшеҳир» бугунги кеча УЕФА Конференциялар лигаси плей-офф босқичи доирасида ҳал қилувчи баҳсни ўтказади.

Истанбул клуби аввалги босқичларда Болгариянинг «Черно Море» ва Норвегиянинг «Викинг» жамоаларини мусобақадан чиқарганди. Аммо плей-оффнинг сўнгги тўсиғида улар Руминиянинг кучли клуби — «Университетя Крайова»га қарши баҳс олиб бормоқда. Туркияда ўтган илк учрашувда «Башакшеҳир» кутилмаган мағлубиятга учраб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Эндиликда барча нарса Руминияда кечадиган жавоб баҳсига боғлиқ.

Жамоа бош мураббийи Чағдаш Атан учрашув олдидан журналистлар билан суҳбатда илк ўйинда йўл қўйилган хатолар ҳақида тўхталиб ўтди:
«Биринчи баҳсда мағлубиятдан афсусдамиз. Биз тўпни кўпроқ назорат қилдик, аммо ундан самара чиқара олмадик. Икки гол ўтказиб юбордик ва хулоса чиқаришимиз шарт. Жавоб учрашуви оғир бўлади, аммо мақсадимиз аниқ — ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олиш».

Файзуллаев ҳақида алоҳида
Мураббий Аббосбек Файзуллаевнинг ҳолати ҳақида ҳам фикр билдирди:
«Аббос узоқ вақтдан бери расмий учрашувларда қатнашмагани учун спорт формасига тўлиқ кириш жараёнида. Унинг тайёргарлиги кундан-кунга яхшиланмоқда. Яқин орада юз фоиз ҳолатга келиб, жамоага катта ёрдам беради. Мен унга ишонаман».

Турк матбуотига кўра, бўлажак ўйинда Элдор Шомуродов асосий таркибдан майдонга тушиши, Аббосбек Файзуллаев эса иккинчи таймда захирадан ўйинга қўшилиши кутилмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг