Башакшеҳир мураббийи: Файзуллаев масаласи тез орада ҳал бўлади
Туркия клуби устози Россияга қарши эмбарго сабаб кечаётган трансфер жараёнига ойдинлик киритди
Расм: Instagram
“Башакшеҳир” бош мураббийи Аббосбек Файзуллаевнинг трансфери бўйича вазият ҳақида тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, келишув Россияга қарши қўлланилаётган эмбарго сабаб ҳали расмийлашмаган.
“Биз трансферни амалга оширишга тайёрмиз, аммо тўлов учун қўшимча жараёнлардан ўтиш зарур. Клуб президенти ўз алоқалари орқали масалага ечим топишга ҳаракат қиляпти. Шу боис яқин кунларда ижобий янгилик кутаяпмиз. Буни биз ҳам, ўйинчи ҳам интизорлик билан кутмоқда”, — деди мураббий.
Файзуллаев икки ҳафта аввалгина Туркияга етиб келган бўлса-да, ҳали расмий учрашувларда майдонга тушмаган. Расмиятчиликлар якунлангач, у қанотда рақобатни кучайтириши кутилмоқда.
Бакрадзе Иман
Редактор