locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Башакшеҳир» Аббосбек Файзуллаев учун қанча тўламоқчилиги маълум бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Башакшеҳир» Аббосбек Файзуллаев учун қанча тўламоқчилиги маълум бўлди
Фото: Getty Images

Ўзбекистон терма жамоаси ва Москванинг “ЦСКА” клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Туркия Суперлигаси вакили — “Башакшеҳир” клубига ўтишга жуда яқин.

Манбага кўра, Истанбул клуби москваликлар билан фаол тарзда музокара олиб бормоқда.

Туркия клуби Файзуллаев учун 7,5 миллион евро тўлашга тайёр, келишувга эса қўшимча бонуслар ҳам киритилиши мумкин.

Эътиборлиси, “Башакшеҳир” ушбу тўловни бир йўла, бир марталик тўлов тарзида амалга оширишга тайёрлиги билдирилган.

“ЦСКА” 21 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячини 2023 йил Тошкентнинг “Пахтакор” клубидан атиги 500 минг евро эвазига сотиб олганди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил ёзида якунига етади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг