Бартез Франция терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилди
У 2007 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган.
ФОТО: Getty images
Фабьен Бартез Франция миллий терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилди. Бу ҳақда Франция футбол федерацияси (FFF) матбуот хизмати хабар берди.
55 ёшли мутахассис Франция терма жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият олиб боради.
Аввалроқ миллий жамоа бош мураббийи этиб Зинедин Зидан тайинлангани хабар қилинганди. Унинг штабига Давид Беттони, Хамиду Мсаиди, Грегори Дюпон, Стефан Планк, Фарид Табет ва Клеман Ибер ҳам кирган.
Бартез — жаҳон ва Европа чемпиони, «Марсель» таркибида Чемпионлар лигаси ғолиби, «Манчестер Юнайтед» билан икки карра Англия чемпиони ҳамда «Монако» сафида икки карра Франция чемпиони бўлган.
У 2007 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган ва шундан бери мураббийлик амалиётига эга бўлмаган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист