locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум бўлди

Каталонияликлар ушбу харид учун 82 млн евро сарфлашга тайёр.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Алваресни 2026 йил ёзида ўз сафида кўришни истамоқда. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, каталонияликлар келаси ёзги трансфер ойнасида аргентиналик форвардни қўлга киритиш учун бор имкониятини ишга солади. Бироқ битим фақат Испания Ла Лигасининг молиявий фейр-плей талаблари тўлиқ бажарилганда амалга ошиши мумкин.

«Барселона» раҳбарияти Алваресни яна бир жанубий америкалик ҳужумчи — Луис Суаресга қиёсламоқда ва у учун худди шу миқдорда, яъни 82 миллион евро тўлашга тайёр.

Жорий мавсумда Хулиан Алварес барча мусобақаларда «Атлетико» сафида 27 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол ва бешта голли узатма муаллифи бўлди. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 100 миллион еврога баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг