locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона»нинг собиқ футболчиси ЖЧ-2026дан кейин Мексика миллий жамоаси бош мураббийига айланади

Томонлар ўртасида 2030 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона»нинг собиқ футболчиси ЖЧ-2026дан кейин Мексика миллий жамоаси бош мураббийига айланади
ФОТО: Getty Images

«Барселона» ва Мексика миллий жамоасининг собиқ футболчиси Рафаэль Маркес 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг миллий терма жамоа бош мураббийи бўлади.

Бу қарор ҳақида Мексика футбол федерацияси директори Дуилио Давино маълум қилди. 47 ёшли мутахассис билан шартнома 2030 йилга қадар мўлжалланган. Ҳозирда Маркес Хавьер Агирре штабда фаолият юритмоқда ва турнир якунлангач, айнан унинг ўрнини эгаллайди.

«Рафаэль билан шартнома тузилган. Мураббий ёрдамчиси ва мураббий сифатида у худди футболчилик давридек: жамоани ижобий томонга ўзгартира олади», — дея Давинонинг сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo нашри.

Маркес мураббийлик фаолиятини «Барселона» тизимида бошлаган эди. Бунгача у Европа ва Мексиканинг бир қатор клубларида, жумладан, «Монако» ва «Нью-Йорк Ред Буллс» жамоаларида тўп сурган. Терма жамоа сафида эса Конфедерациялар Кубоги ва икки бор КОНКАКАФ Олтин Кубоги ғолиблигини қўлга киритган.

ЖЧ-2026 мусобақасида мексикаликлар гуруҳ босқичида иштирок этади, шундан сўнг жамоа янги циклни бевосита Маркес қўл остида бошлайди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг