«Барселона»нинг Рэшфорд бўйича позицияси маълум
Футболчи ёзда "МЮ"дан "Барселона"га ижара асосида келиб қўшилганди.
ФОТО: Getty images
"Барселона" ҳужумчиси Маркус Рэшфорднинг ўйинларидан мамнун. Бу ҳақда The Sun хабар тарқатмоқда.
Клуб ёзги трансфер ойнаси вақтида англиялик футболчини “Манчестер Юнайтед”дан ижарага олганди.
Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" раҳбарияти ҳужумчининг тўлақонли трансферини расмийлаштиришни режалаштирмоқда. Рэшфордни сотиб олиш Каталония грандига 25 миллион еврога тушиши мумкин.
Шунингдек, яна 5 миллион "қизил иблислар"га бонус тўловлари сифатида ўтиши мумкин.
Жорий мавсумда у каталонияликлар сафида 10 та баҳсда майдонга тушиб, ўз ҳисобига учта гол ва бешта ассист ёздириб қўйди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист