locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона»нинг иккинчи энг узоқ давом этган мағлубиятсиз сериясига чек қўйилди

Каталонияликлар 2025 йилнинг ноябрь ойидан буён фақат ғалаба қозонаётганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» Испания Ла Лигасининг 20-турида «Реал Соседад»га қарши ўйинда (1:2) мағлуб бўлиб, узоқ давом этган мағлубиятсиз сериясига чек қўйди.

Аввалроқ хабар қилинганидек, каталонияликлар кетма-кет 11 учрашувда ғалаба қозонган эди. Бу клуб тарихидаги энг узоқ давом этган иккинчи ғалабали серия ҳисобланади. «Барселона»нинг рекорд кўрсаткичи 2005/2006 йилги мавсумда қайд этилган. Ўшанда 22 октябрдан 22 январгача бўлган даврда жамоа кетма-кет 18 та учрашувда зафар қучган: 13 таси Ла Лигада, учтаси Чемпионлар Лигасида ва иккитаси Испания Кубогида.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 29 ноябрдан буён «Барселона» Испания Кубоги ва Суперкубогида иккитадан ўйинда ғалаба қозонди, Чемпионлар Лигасида бир учрашувда зафар қучди ҳамда Ла Лига доирасида олти бор муваффақиятга эришди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг