locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Барселона”нинг икки етакчиси “Осасуна”га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Барселона”нинг икки етакчиси “Осасуна”га қарши ўйинни ўтказиб юборади
ФОТО: fcbarcelona.com

Каталониянинг “Барселона” клуби футболчилари Рафинья ва Рональд Араухо Ла Лиганинг 27-туридан ўрин олган “Осасуна”га қарши баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда клуб бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик маълум қилди.

Ҳар иккала футболчи ҳам ЖЧ-2026 саралашида ўз терма жамоалари сафида ҳаракат қилишди. Шу сабабли мураббий уларга дам бермоқчи.

“Рафинья ва Араухо ўйнай олмайди. Улар тикланиши керак”, - дейди Флик.

Маълумот учун, “Барселона” ва “Осасуна” ўртасидаги баҳс 27-мартдан 28-мартга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг