“Барселона”ни яна бир ярим ҳимоячи тарк этади - Романо
Ханс-Дитер Флик Касадога келаси мавсумда унга катта умид боғлаётганини маълум қилган.
Фото: Getty Images
“Барселона” ярим ҳимоячиси Марк Касадо яқин вақт ичида Каталония клубини тарк этиши мумкин. Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, 22 ёшли испаниялик футболчининг жамоадан кетиши кутилмоқда.
Касадонинг фаолиятини қайси клубда давом эттириши ҳозирча номаълум. Шу билан бирга, унинг Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубига ўтиши бўйича музокаралар олиб борилмаяпти. Футболчининг агенти Жорже Мендеш унга янги клуб топиш устида ишламоқда.
Манбага кўра, “Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Касадога келаси мавсумда унга катта умид боғлаётганини маълум қилган. Шу сабаб ярим ҳимоячининг ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиш эҳтимоли юқори баҳоланмоқда. Transfermarkt портали Касадонинг бозор қийматини 18 миллион еврога баҳоламоқда.
Маълумот учун, “Барселона”дан яна бир ярим ҳимоячи — Томми Маркеснинг Португалиянинг “Брага” клубига трансфери ҳам келишиб олинган. Касадо ҳам Каталония клубини тарк этса, жамоанинг ярим ҳимоя чизиғида яна бир ўзгариш юз беради.
Насрулло Каримов
Журналист