locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Барселона\"га Европа чемпиони таклиф қилинди

Якуний қарор спорт директори Деку ва бош мураббий Ханси Фликнинг фикрига боғлиқ бўлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Каталониянинг "Барселона" клубига Испания терма жамоаси ва "Ал-Наср" ҳимоячиси Эмерик Ляпорт хизматлари таклиф этилди. Бу ҳақда COPE радиоси хабар бермоқда.

Манбага кўра, футболчининг вакиллари трансфер бўйича дастлабки алоқаларни ўрнатган. Клуб президенти Жоан Лапорта ушбу вариантни маъқуллаган бўлса-да, якуний қарор спорт директори Деку ва бош мураббий Ханси Фликнинг фикрига боғлиқ бўлади.

31 ёшли Ляпорт аввал ҳам "Барселона" сафида тўп суришга яқин келган, бироқ трансфер амалга ошмаган эди. Энди эса ҳимоячининг Каталония клубига ўтиш эҳтимоли яна кун тартибига чиқди.

Эслатиб ўтамиз, Эмерик Ляпорт Испания терма жамоаси сафида Евро-2024 ғолибига айланган ҳамда ЖЧ-2026да ҳам жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бири сифатида ҳаракат қилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг