«Барселона»дан суперкамбэк, «Атлетико» яна очко йўқотди. Ла Лигада 2-тур давом этмоқда
Фото: Getty Images
Испания чемпионатида 2-тур учрашувлари старт олди. Турнинг энг қизиқарли беллашуви “Леванте” ва “Барселона” ўртасида кечди. Биринчи бўлимдан сўнг мезбонлар 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди.
Танаффусдан сўнг амалдаги чемпионлар кетма-кет учта гол уриб, суперкамбэк эвазига ғалабани илиб кетди.
“Атлетико” Мадридди “Эльче”ни енга олмади, - 1:1. Симеоне шогирдлари биринчи турда мағлуб бўлганди. Ҳозирча жамоанинг ишлари юришмаяпти.
Ла Лига. 2-тур
Маллорка — Селта 1:1
Атлетико — Элче 1:1
Леванте — Барселона 2:3
Розикжон Султонмуродов
Журналист