“Барселона” Жоау Канселу трансферини амалга ошишига ишонмоқда
“Барселона” Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби ҳимоячиси Жоау Канселуни ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар ўз сафига қўшиб олишга умид қилмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, Каталония клуби “Ал-Ҳилол” билан трансфер суммаси бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Томонлар ҳозирча якуний келишувга эришмаган бўлса-да, “Барселона” раҳбарияти трансфер муваффақиятли якунланишига ишонмоқда.
Канселунинг ўзи ҳам фаолиятини фақат “Барселона”да давом эттиришни истаяётгани ва бошқа таклифларни кўриб чиқмаётгани айтилмоқда.
Португалиялик ҳимоячи аввалроқ Каталония клубида ижара асосида ўйнаган. У “Барселона” сафида 65 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 9 та голли узатма берган.
Энди клублар трансфер нархи бўйича келишувга эришса, Канселу яна “Барселона” сафида қайтиши мумкин.