locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Жоау Канселу трансфери бўйича «Ал-Ҳилол» билан келишувга эришди

Эндиликда португалиялик футболчининг «Барселона»га доимий асосда қайтиши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Барселона» Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби ҳимоячиси Жоау Канселуни ўз сафига қайтаришга яқин турибди.

Goal нашри маълумотига кўра, каталонияликлар португалиялик футболчининг тўлиқ трансфери бўйича «Ал-Ҳилол» билан келишувга эришган. Трансфер суммаси тахминан 10 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда.

Манбага кўра, 32 ёшли ҳимоячи «Барселона» билан икки йиллик шартнома имзолаши мумкин. Трансферни амалга ошириш тарафдорларидан бири жамоа бош мураббийи Ҳанси Флик бўлган. Немис мутахассиси ўнг қанот ҳимоясини ҳужумларга фаол қўшила оладиган тажрибали футболчи билан кучайтиришни истаган.

Канселу аввал ҳам «Барселона» шарафини ҳимоя қилган. У 2023/24-йилги мавсумни каталонияликлар сафида «Манчестер Сити»дан ижара асосида ўтказган. 2024-йил ёзида эса «Ал-Ҳилол»га кўчиб ўтган.

Эндиликда португалиялик футболчининг «Барселона»га доимий асосда қайтиши кутилмоқда. Ҳозирча клуб трансферни расман эълон қилмаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг