locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Жоан Гампер кубогидаги рақиби номини эълон қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» Жоан Гампер кубогидаги рақиби номини эълон қилди
Фото: Getty Images

"Барселона" ўзининг расмий сайтида Жоан Гампер кубогининг 60-ўйинидаги рақиби номини эълон қилди.

Ҳанс-Дитер Флик жамоаси "Эстади Йохан Кройфф" стадионида "Комо"га қарши баҳс олиб боради.

Мазкур ўйин 10 август, якшанба куни бўлиб ўтади, старт ҳуштаги Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва "Комо" ўртасидаги ўйин янгиланган "Камп Ноу"да бўлиб ўтиши керак эди, аммо Каталония клуби керакли лицензияни қўлга кирита олмади. Аренадаги ишлар ҳали давом этади - тўлиқ очилиш 2026 йилнинг ёзида режалаштирилган.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг