«Барселона» ёш ҳимоячисини асосий таркибга ўтказади
«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ва клуб раҳбарияти испаниялик ҳимоячининг ўйинидан катта таассурот олган.
Фото: Getty Images
«Барселона» марказий ҳимоячиси Альваро Кортес клуб асосий жамоаси мураббийлар штаби ишончини қозонди. Маълумотларга кўра, 21 ёшли футболчи янги мавсумда каталонияликларнинг асосий таркибига жалб этилади.
«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ва клуб раҳбарияти испаниялик ҳимоячининг ўйинидан катта таассурот олган. Шу сабабли Кортесга асосий жамоада ўз имкониятларини намоиш этиш учун имконият берилиши кутилмоқда.
Кортес аввалроқ асосан «Барселона»нинг захира жамоасида ўйнаган ва жамоа сардори вазифасини бажарган. У асосий таркиб сафида ҳозиргача битта расмий учрашув ўтказган — футболчи май ойида «Алавес»га қарши Ла Лига баҳсида дебют қилган.
Насрулло Каримов
Журналист