locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» яримҳимоячиси «ПСЖ»га ўтиш арафасида

Томонлар аллақачон оғзаки келишувга эришган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Инсайдер Фабрицио Романо 18 ёшли «Барселона» ёшлар академияси тарбияланувчиси Педро Фернандеснинг клубдан кетиши эҳтимоли ҳақида тафсилотларни маълум қилди. Илгарироқ хабар қилинганидек, футболчи Каталония клубини тарк этиш қарорини қабул қилган ва унинг шартномасидаги шартли тўлов 6 млн еврони ташкил этади.

Романонинг хабар беришича, Педро Фернандеснинг «ПСЖ»га ўтиши бўйича оғзаки келишув деярли имзоланиш арафасида.

«ПСЖ» ёш яримҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш учун 6 млн евролик сотиб олиш опциасини фаоллаштиришни режалаштирмоқда. Франция клуби Англия ва Германия жамоаларидан олдинда турибди. Шунингдек, бу трансфер жараёнида «ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике ҳам шахсан иштирок этмоқда», — деб ёзади Романо Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида.

Педро Фернандес «Барселона» академиясининг барча босқичларидан ўтиб, 2025 йили асосий жамоага қўшилган. Жорий мавсумда у каталонияликлар сафида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та самарали узатмани амалга оширган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг