“Барселона” ярим ҳимоячисига АПЛнинг 4 клуби қизиқмоқда
Уни трансфер қилиш бўйича музокараларни “Сандерленд” бошлаб юборган.
Фото: Getty Images
“Барселона” ярим ҳимоячиси Марк Касадо Англия Премьер-лигасининг бир нечта клублари эътиборига тушди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри The Guardian’га таянадиган хабар бермоқда.
Манбага кўра, Касадони трансфер қилиш бўйича музокараларни “Сандерленд” бошлаб юборган. Шунингдек, 22 ёшли футболчининг хизматларига “Ньюкасл”, “Астон Вилла” ва “Брайтон” ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Бундан ташқари, испаниялик ярим ҳимоячига Саудия Арабистони клубларидан ҳам таклифлар бор. Бироқ Касадо фаолиятини Европада давом эттиришни афзал кўрмоқда.
Маълумот учун, Касадо ўтган мавсумда Ла Лига доирасида 24 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширган. У “Барселона”нинг асосий таркибидан жой олиш учун кураш олиб бормоқда.
Насрулло Каримов
Журналист