locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Виктор Циганковга қизиқиш билдирмоқда

28 ёшли украиналик ҳужумчи ҳозирда «Жирона» шарафини ҳимоя қилмоқда.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

«Барселона» клуби «Жирона» вингери Виктор Циганковга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда Diario Sport нашри. Каталония клуби 28 ёшли украиналик футболчини ҳужум чизиғини кучайтириш учун арзон вариант сифатида кўриб чиқмоқда.

Манбанинг хабар беришича, Циганков «Жирона» Ла Лигада қололмаганидан сўнг жамоани тарк этишни истамоқда ва у «Барселона»га текинга тушиши мумкин. Келишув доирасида каталонияликлар «Жирона»га ўзининг ёш футболчиларини ижарага бериш бўйича ёрдам кўрсатишга ҳам тайёр.

2025/2026-йилги мавсумда Циганков «Жирона» сафида барча турнирларда 34 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг «Жирона» билан шартномаси 2027-йилгача мўлжалланган, бироқ клубнинг қуйи дивизионга тушиб кетиши унинг кетишини тезлаштириши мумкин.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг