locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» ва «Жирона» учрашувида ишлаган VAR ҳаками жазоланади

Меҳмонларнинг ушбу баҳсдаги иккинчи голи ноқонуний деб топилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испания Ла Лигаси ҳакамлар техник қўмитаси (CTA) «Жирона» ва «Барселона» учрашувида йўл қўйилган қўпол хатолик туфайли VAR ҳакамни жазолашга қарор қилди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Гап учрашувнинг 86-дақиқасида «Жирона» яримҳимоячиси Клаудио Эчеверрининг «Барселона» ҳимоячиси Жюль Кундега нисбатан ишлатган фолини ўрганиб чиққан, бироқ бош ҳакамни мониторни кўришга чақирмаган ҳакам ҳақида бормоқда. Ўша вазиятда Эчеверри рақибининг оёғига бутсаси билан зарба берган, шундан сўнг ҳужум давом этиб, «Жирона» ғалаба голини киритган эди.

Манбанинг маълум қилишича, CTA Эчеверрининг Кундега нисбатан ҳаракати қоидабузарлик деб топилиши ва Бельтраннинг голи бекор қилиниши лозим бўлганини тан олган. Шу сабабли, VAR бош ҳаками Давид Гальвес Раскон кейинги қароргача ҳакамликдан четлатилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг