«Барселона» ва «Сельта» ўртасидаги ўйин вақтида 60 ёшли мухлис юрак хуружига учради
«Барселона» ва «Сельта» жамоалари ўртасидаги учрашувнинг биринчи бўлими трибунадаги мухлислардан бирига тиббий ёрдам кўрсатилгани сабабли фақат 68-дақиқага келиб якунланди. Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, ўйин Ла Лига протоколи асосида 15 дақиқага тўхтатиб турилган.
Манбанинг таъкидлашича, 60 ёшли мухлиснинг соғлиғи ёмонлашган, дастлабки маълумотларга кўра, унда юрак хуружи кузатилган. Мухлис энг яқин шифохонага эвакуация қилинган, ушбу вақт давомида эса ўйин тўхтатилган. Унга ёрдам кўрсатиш учун ҳар икки жамоа шифокорлари ҳам етиб келишган.
Ушбу баҳснинг биринчи бўлимида «Барселона» жароҳатлар сабабли Жоау Канселу ва Ламин Ямални йўқотди. Дастлабки маълумотларга кўра, испаниялик футболчи жорий мавсумда бошқа майдонга туша олмайди ва ЖЧ-2026 мусобақасининг дастлабки ўйинларини ҳам ўтказиб юбориш хавфи остида турибди.