«Барселона» ва Решфорд 2030 йилгача мўлжалланган шартномани келишиб олди — Скира
Футболчи ҳам, клуб ҳам ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор экани айтилмоқда.
ФОТО: Getty images
Каталониянинг "Барселона" клубида ижара асосида тўп суриб юрган "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Решфорд кўк-анорранглилар билан тўлақонли шартномани келишиб олди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манбанинг маълумотларига кўра, келишув 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Футболчи ҳам, клуб ҳам ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор экани айтилмоқда. "Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" ўртасидаги ижара шартномасида кўрсатилган Решфордни сотиб олиш опциияси 30 миллион еврога тенг.
Журналистнинг маълумотига кўра, кўк-анорранглилар тўлиқ трансферни амалга оширишни хоҳлашмоқда, аммо "Манчестер Юнайтед"дан чегирма олишга умид қилишмоқда
Розикжон Султонмуродов
Журналист