«Барселона» ва «Реал» 22 ёшли камерунлик футболчига қизиқиш билдирмоқда
Шунингдек, унга «Ман Сити», «МЮ» ва «Арсенал» ҳам даъвогарлик қилмоқда.
ФОТО: Getty Images
«Леванте» ҳужумчиси Карл Эдуард Этта Эйонг бир қатор Европа грандлари диққат марказига тушди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 22 ёшли камерунлик футболчига «Барселона» ва «Реал» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, унга «Ман Сити», «МЮ» ва «Арсенал» ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Қайд этилишича, Эйонгнинг трансфери қишки трансферлар вақтида амалга ошиши мумкин. Бироқ, футболчи ЖЧ-2026дан сўнг, яъни келаси ёзда «Леванте»ни тарк этмоқчи.
Маълумот учун, Эйонг жорий мавсум «Леванте» сафида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 20 миллион евроға баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист