locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» ва «ПСЖ» Торрес трансфери бўйича келишувга эришди

Томонлар бир муддат трансфер бонуслари масаласида келиша олмаётган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» ва «ПСЖ» Торрес трансфери бўйича келишувга эришди
ФОТО: Getty images

«Барселона» ва «ПСЖ» ҳужумчи Ферран Торреснинг трансфери бўйича принципиал келишувга эришди. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.

Томонлар бир муддат трансфер бонуслари масаласида келиша олмаётган эди. Якунда каталонияликлар 26 ёшли футболчи борасида 50 миллион евро кафолатланган тўлов ва яна 5 миллион евро бонус олиши бўйича келишувга эришилди.

Аввалроқ «Барселона» парижликларнинг 40+10 миллион евро миқдоридаги дастлабки таклифини рад этган эди. Шундан сўнг «ПСЖ» президенти Нассер Ал-Хелайфи таклифни 50 миллион евро кафолатланган суммагача оширишни маъқуллаган.

Шу тариқа, бонуслар билан бирга трансфернинг умумий қиймати 55 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

Ферран Торрес ўтган мавсумда «Барселона» сафида барча турнирларда 49 та учрашув ўтказиб, 21 та гол ва 3 та голли узатма қайд этган.

Испаниялик футболчининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг