locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» ва «Ман Сити» Натаниел Браунга қизиқиш билдирмоқда

«Айнтрахт» 22 ёшли футболчини 65 миллион евроға баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» ва «Манчестер Сити» клублари «Айнтрахт»нинг чап қанот ҳимоячиси Натаниел Брауннинг ҳаракатларини диққат билан кузатиб бормоқда. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, Франкфурт клуби 22 ёшли футболчининг трансфери учун камида 65 миллион евро талаб қилмоқда. Аввалроқ, ушбу иқтидорли ҳимоячига «Манчестер Юнайтед» томонидан ҳам қизиқиш борлиги ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

Жорий мавсумда Браун барча турнирларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 6 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг айни дамдаги бозор қиймати 35 миллион евроми ташкил этади. Шундай бўлса-да, «Айнтрахт» ўз юлдузини анча юқори нархда сотишни режалаштирмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг