locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Барселона” ва “Ливерпуль” “Челси”нинг 19 ёшли иқтидорига қизиқмоқда

Бироқ “Челси” ёш футболчини сотишни режалаштирмаяпти ва аксинча, унинг маошини ошириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Челси”нинг бразилиялик вингери Эстевао Виллиан Европанинг бир қатор топ-клублари эътиборига тушди. 19 ёшли футболчига “Барселона” ва “Ливерпуль” қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур маълум қилди.

Манбага кўра, “Барселона” спорт директори Деку ҳамда “Ливерпуль” скаутлари Эстеваонинг ўйинини юқори баҳоламоқда. Бироқ “Челси” ёш футболчини сотишни режалаштирмаяпти ва аксинча, унинг маошини ошириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Лондон клуби раҳбарияти Эстеваонинг трансфер қийматини ички баҳолашда 110–120 миллион евро атрофида деб ҳисобламоқда. Шу сабаб футболчини қўлга киритиш истагидаги клублар учун трансфер жуда қимматга тушиши мумкин.

Маълумот учун, Эстевао жорий мавсумда “Челси” сафида барча мусобақаларда 5 та учрашув ўтказган. Ҳозирча у гол ёки ассист қайд этмаган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг