locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Барселона” ва “Бавария” қизиққан Тиагу Габриэл “Лечче” билан шартномасини узайтирди

Португалиялик ҳимоячига сўнгги трансфер ойларида Европанинг бир қатор клублари қизиқиш билдирган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Италиянинг “Лечче” клуби марказий ҳимоячи Тиагу Габриэл билан янги шартнома имзолади. 21 ёшли португалиялик футболчининг аввалги келишуви 2027 йил ёзида якунланиши керак эди, янги битим эса уни клубда 2029/30 йилги мавсум охиригача олиб қолади. Бу ҳақда “Лечче” клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбага кўра, томонлар амалдаги шартномани муддатидан олдин узайтиришга келишиб олган. Тиагу Габриэл сўнгги мавсумларда “Лечче” ҳимоясининг муҳим футболчиларидан бирига айланди ва клуб унинг узоқ муддатли келажагини таъминлашга қарор қилди.

Португалиялик ҳимоячига сўнгги трансфер ойларида Европанинг бир қатор клублари қизиқиш билдирган. Аввалроқ унинг номи “Барселона” ва “Бавария” билан боғланган бўлса, ёзги трансфер ойнасида “Милан” ҳам футболчини ўз сафига қўшишга жиддий қизиққан. Шунга қарамай, Тиагу Габриэл “Лечче”да қолиб, клуб билан узоқ муддатли келишувга эришди.

Маълумот учун, Тиагу Габриэл “Лечче” сафида ҳозирга қадар 46 та учрашувда 4 та гол урган. Жорий мавсумда эса марказий ҳимоячи 5 та ўйинда 2 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган. Футболчининг бозор қиймати тахминан 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг