“Барселона” ва “Арсенал” Ангело Штиллерга қизиқиш билдирмоқда
“Штутгарт” ярим ҳимоячиси Ангело Штиллер Европанинг бир қатор топ-клублари эътиборига тушди. 25 ёшли германиялик футболчига “Барселона” ва “Арсенал”дан ташқари “Ювентус” ҳамда “Байер” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, мазкур клубларнинг скаутлари Штиллернинг Чемпионлар Лигаси умумий босқичи 1-турида “Викинг”га қарши ўйинини кузатган. “Штутгарт” ушбу баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
Штиллер Германия клубининг марказий ярим ҳимоядаги асосий футболчиларидан бири ҳисобланади. Унинг трансфер қиймати қарийб 45 миллион еврога баҳоланмоқда. Ҳозирча футболчи бўйича расмий таклиф юборилгани ҳақида маълумот йўқ.
Маълумот учун, Штиллернинг “Штутгарт” билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнигача мўлжалланган.