locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Барселона” ҳужум учун Алварес, Кейн ва Холанд вариантларини кўриб чиқмоқда

Каталония клубининг асосий вариантларидан бири “Атлетико Мадрид” форварди Хулиан Алварес бўлиб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Барселона” ҳужум чизиғини кучайтириш учун юқори савиядаги марказий ҳужумчи изламоқда. Каталония клубининг асосий вариантларидан бири “Атлетико Мадрид” форварди Хулиан Алварес бўлиб турибди. Агар аргентиналик футболчини трансфер қилишнинг имкони бўлмаса, клуб Ҳарри Кейн ва Эрлинг Холанд номзодларини ҳам кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда talkSPORT хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Барселона” ёзги трансфер ойнасидаёқ ҳужум марказини кучайтириш устида ишлаган. Клуб раҳбарияти келгуси трансфер даврлари учун бир нечта йирик номзодни кузатмоқда ва Алварес ҳозирча энг жиддий вариантлардан бири сифатида қайд этилмоқда.

Агар Алварес билан келишув амалга ошмаса, каталонияликлар “Бавария” ҳужумчиси Ҳарри Кейн ёки “Манчестер Сити” юлдузи Эрлинг Холанд вариантига ўтиши мумкин. Бироқ ҳар икки трансфер ҳам молиявий ва шартнома масалалари сабаб “Барселона” учун осон бўлмаслиги кутилмоқда.

Маълумот учун, Хулиан Алвареснинг “Барселона”га ўтиш эҳтимоли аввал ҳам матбуотда тилга олинган. “Атлетико Мадрид” эса футболчини қўйиб юборишга шошилмаяпти. Шу сабаб каталонияликлар ҳужумчи масаласида бир вақтнинг ўзида бир нечта вариантни назорат қилиб бормоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг