locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Барселона\" ҳужум чизиғини кучайтириш учун Влахович ва Асллани вариантларини кўриб чиқмоқда

Душан Влахович айни пайтда эркин агент мақомида бўлиб, маош борасида муросага тайёр экани айтилаётгани хабар қилинмоқда.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Фото: Getty Images

"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида бир неча вариант устида иш олиб бормоқда.

Испания матбуоти хабар беришича, Каталония клуби асосий трансфер мақсадларидан ташқари, сербиялик ҳужумчи Душан Влахович ҳамда Германиялик ёш форвард Фисник Асллани ҳам кузатиб бормоқда. Бу футболчилар Ферран Торрес жамоани тарк этган тақдирда асосий номзодлардан бири бўлиши мумкин.

Қайд этилишича, "Барселона"нинг устувор мақсади ҳануз ҳужумчи Хулиан Алваресни трансфер қилиш бўлиб қолмоқда. Бироқ ушбу трансфер амалга ошмаса ёки Ферран Торрес кетадиган бўлса, клуб Влахович ёки Асллани бўйича музокараларни жадаллаштириши мумкин.

Душан Влахович айни пайтда эркин агент мақомида бўлиб, маош борасида муросага тайёр экани айтилаётгани маълум қилинмоқда. Фисник Асллани эса истиқболли ҳужумчи сифатида "Барселона" раҳбариятининг узоқ муддатли режалари қаторида ўрин олган.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг