«Барселона» УЕФА Чемпионлар Лигасида тарихий рекорд ўрнатди
«Барселона» клуби ўз тарихида учинчи бор УЕФА Чемпионлар Лигасининг битта учрашувида рақиб дарвозасига етти марта йўл топишга муваффақ бўлди.
OptaJose маълумотларига кўра, каталонияликлар аввалроқ 2012 йилнинг март ойида 1/8 финал доирасидаги «Байер»га қарши баҳсда (7:1) ҳамда 2016 йилнинг сентябр ойида гуруҳ босқичидаги «Селтик» билан ўйинда (7:0) шундай натижа қайд этган эдилар.
Чемпионлар Лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми 1/8 финал босқичида «Барселона» Англиянинг «Ньюкасл» жамоасини 7:2 ҳисобига мағлубиятга учратди. Икки ўйин натижасига кўра каталонияликлар чорак финалга йўлланма олдилар ва ушбу босқичда Мадриднинг «Атлетико» жамоаси билан тўқнаш келадиган бўлдилар.
Чорак финалнинг дастлабки учрашувлари 7 апрель, сешанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мусобақанинг ҳал қилувчи финал баҳси 2026 йил 30 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида ўтказилади.