\"Барселона\" учун кўчирилган ўйин қандай ўтади?
28 март куни 27-турнинг қўчирилган ўйинида "Барселона" ўз майдонида "Осасуна" билан куч синашади.Ўйин 8 март куни "Барселона" тиббиёт ходимининг вафоти сабабли қолдирилган эди. Халқаро танаффус олдидан "Барселона" клуби ажойиб формани намойиш этди. Жамоа ҳисобида: кетма-кет еттита ғалаба, 23 та гол ва Примера чўққисига қайтиш бор. "Реал" ва "Барселона"нинг натижалари тенг (60 тадан) бўлса-да, қўшимча кўрсаткичлар туфайли Каталония клуби юқорироқ поғонада турибди.
"Барселона" таркибидаги вазият ташвишли. Жароҳатлар туфайли жамоа Марк-Андре тер Штеген, Марк Бернал, Андреас Кристенсен, Паю Кубарси ва Иниго Мартинес каби ўйинчилардан маҳрум бўлди. Рафиня ва Роналд Араухонинг ўйинда қатнашиши номаълум, Марк Касадо эса май ойигача майдонга тушмайди.
Бундай йўқотишлар рўйхати билан бош мураббий Ханси Флик ёш таркибдан фойдаланишга мажбур бўлади. Ушбу омиллар туфайли ўйин натижаси ҳамон катта қизиқиш уйғотмоқда.