\"Барселона\" трансферлар учун 210 миллион евро кредит олмоқчи
Хабарларга кўра, клуб ушбу маблағни келажакдаги телетрансляция ҳуқуқларидан олинадиган даромадлар эвазига таъминламоқчи.
Фото: Getty Images
"Барселона" ёзги трансфер ойнасида йирик харидларни амалга ошириш мақсадида 210 миллион евро миқдорида кредит жалб этишни режалаштирмоқда.
Хабарларга кўра, клуб ушбу маблағни келажакдаги телетрансляция ҳуқуқларидан олинадиган даромадлар эвазига таъминламоқчи. Бунга "Камп Ноу" стадиони реконструкциясининг чўзилиб кетгани сабабли юзага келган молиявий босим ҳам сабаб бўлаётгани айтилмоқда.
Каталонияликларнинг асосий трансфер мақсади ҳали ҳам Хулиан Алварес бўлиб қолмоқда. Шунингдек, клуб Карим Адееми трансферига ҳам яқин экани айтилмоқда.
Шу тариқа, "Барселона" молиявий қийинчиликларга қарамай, янги мавсум олдидан таркибини кучайтириш ниятидан воз кечмаяпти.
Насрулло Каримов
Журналист