locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Барселона” трансфер режаларини ўзгартирди

Бунга асосий сабаб Андреас Кристенсен билан шартноманинг узайтирилгани бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Барселона” марказий ҳимоя чизиғини зудлик билан кучайтириш зарур эмас, деган қарорга келди. Журналист Адриан Санчес маълумотига кўра, каталонияликлар айни пайтда ушбу позиция етарлича тўлдирилган деб ҳисобламоқда.

Бунга асосий сабаб Андреас Кристенсен билан шартноманинг узайтирилгани бўлди. Клуб Роналд Араухо ва Альваро Кортеснинг кетганига қарамай, амалдаги ҳимоячилар билан мавсумни давом эттириш мумкин деган фикрда.

Аввалроқ “Барселона” ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида “Твенте”нинг 18 ёшли марказий ҳимоячисини сотиб олишга урингани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Эндиликда эса бу позиция клуб учун устувор трансфер йўналиши бўлмайди.

Маълумот учун, “Барселона” Ла Лиганинг дастлабки 4 турида 12 очко жамғариб, турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг