locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» «Тоттенхэм» ҳимоячисига кўз тикди

Томонлар ўртасида дастлабки музокаралар бўлиб ўтган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг «Барселона» клуби «Тоттенхэм»га тегишли ва айни дамда «Гамбург»да ижара асосида ўйнаётган ҳимоячи Лука Вушковичга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг маълум қилди.

Манбанинг таъкидлашича, каталонияликлар ёш футболчининг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда ва уни ёзги трансферлар рўйхатига киритган. «Барселона» устози Ҳанс-Дитер Флик Вушковичнинг салоҳиятини юқори баҳоламоқда ва томонлар ўртасида дастлабки музокаралар ҳам бўлиб ўтган.

Шунга қарамай, «Тоттенхэм» ҳимоячининг имкониятларига ишонч билдирмоқда ва келаси ёздаёқ уни ўз сафида кўришни мақсад қилган.

Лука Вушкович жорий мавсум клуб сафида жами 23 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 4 маротаба ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг