locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» спорт директори Жиддада Решфорднинг агенти билан учрашди

Каталонияликлар англиялик ҳужумчини тўлиқ сотиб олишни режалаштирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» спорт директори Деко Жидда шаҳрида ҳужумчи Маркус Решфорднинг вакили билан учрашув ўтказди. Суҳбат каталонияликлар жорий турне доирасида жойлашган меҳмонхонада бўлиб ўтди. Томонлар инглиз футболчисининг ҳозирги ҳолати юзасидан фикр алмашди ва клубнинг ҳамкорликни давом эттиришга қизиқиши тасдиқланди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

«Кўк-анорранглилар» раҳбарияти Решфорднинг майдондаги фидойилиги ва машғулот жараёнига мослашувидан мамнун. Футболчи қисқа вақт ичида жамоадошлари билан яхши алоқалар ўрнатишга муваффақ бўлди. Испанияга кўчиб ўтгач, ҳужумчи ўз ҳисобига 9 та гол ва 7 та голли узатма ёздириб қўйди.

Манбага кўра, «Барселона» раҳбарияти Решфордни тўлиқ сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Клуб «Манчестер Юнайтед»га тегишли футболчини 30 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланишни режалаштирмоқда. Ички баҳолашларга кўра, ушбу трансфер спорт ва молиявий жиҳатдан мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг