«Барселона» спорт директори: «Криштиану – футбол тарихидаги энг яхшиси»
У собиқ жамоадошини жуда мақтади.
ФОТО: Getty images
"Барселона" спорт директори бўлиб ишлаётган Деку Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Криштиану - фидойилик, амбициялар ва мотивация ҳақида гапирадиган бўлсак, футбол тарихидаги энг яхшиси. Ишонаманки, у билан Португалия терма жамоасида ҳаммаси яхши бўлади. Роналду терма жамоага жуда мос келади ва мураббий фақат тўғри мувозанатни топиши керак. Ўйлашимча, Португалия - бўлажак жаҳон чемпионатининг асосий фаворитларидан бири," - деди Деку.
Февраль ойида Криштиану Роналду 41 ёшга тўлади. Унинг "Ан-Наср" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист