«Барселона» Силвани ўз сафига қўшиб олмоқчи
Тransfermarkt баҳосига кўра, Силванинг бозор қиймати 27 миллион еврони ташкил этади.
ФОТО: Getty images
“Манчестер Сити” нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Бернарду Силва “Барселона” футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, каталонияликлар 31 ёшли португалиялик футболчини бепул трансфер асосида ўз сафига қўшишни мақсад қилган.
Силванинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси якунланишга яқин, бироқ у ҳозирча янги битимни имзоламаган.
Бернарду 2017 йилдан буён “Сити” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 29 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди. Тransfermarkt баҳосига кўра, Силванинг бозор қиймати 27 миллион еврони ташкил этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист