locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Шлоттербек трансфери бўйича якуний қарорга келди

Аввалроқ каталонияликлар немис футболчисига қизиқиш билдираётганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» раҳбарияти Дортмунднинг «Боруссия» клубидан марказий ҳимоячи Нико Шлоттербекни харид қилиш вариантини тўлиқ рад этди. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, каталонияликлар немис футболчисида кўплаб фойдали сифатлар борлигини тан олади, бироқ унинг тезлиги етарли эмас, шунинг учун у бош мураббий Ханс-Дитер Фликнинг ўйин тизимига мослаша олмайди.

«Барселона» 26 ёшли ҳимоячи учун бошқа клублар билан якуний курашда қатнашмайди.

Жорий мавсумда Шлоттербек барча мусобақаларда 22 та ўйинда майдонга тушди, уларда икки гол уриб, яна икки голли пас берди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида берилган маълумотга кўра, унинг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг