locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Серу Гирасси учун курашга қўшилди: «Ал Иттиҳод» асосий рақиб

Саудияликлар Гирассини жамоани тарк этган Бензема ўрнига муносиб номзод сифатида кўрмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг «Барселона» клуби Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ҳужумчиси Серу Гирассигa жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Кўк-анорранглилар» яқин вақт ичида 30 ёшли форвард бўйича музокараларга киришишга ҳаракат қилади. Бу ҳақда Sport.es нашри Alyaum манбасига таянадиган хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, гвинеялик футболчининг трансферига Саудия Арабистонининг «Ал Иттиҳод» клуби тўсқинлик қилиши мумкин. Саудия жамоаси Гирассини клубни тарк этган Карим Бензема ўрнига муносиб номзод сифатида кўрмоқда.

Таъкидланишича, ёзда «асаларилар» сафини тарк этишга тайёр бўлган ҳужумчига «Барселона» томонидан қизиқиш билдирилаётгани «Ал Иттиҳод» раҳбариятида хавотир уйғотмоқда.

Маълумот учун, Серу Гирасси жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 39 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 18 та гол ва 6 та самарали узатмани ёздириб қўйди. Футболчининг Дортмунд клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг