locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Сегундада ўйнаётган яримҳимоячига қизиқиш билдирмоқда

Ҳозирда каталонияликлар Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг «Барселона» клуби Испаниянинг иккинчи даражали лигаси — Сегундада ўйнаётган «Депортиво» яримҳимоячиси Эремай Эрнандесни кузатмоқда. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар берди.

Эрнандеснинг шартномасида 40 миллион евро миқдоридаги товон пули белгиланган бўлиб, келишув 2030 йилгача мўлжалланган.

2025/2026 йилги мавсумда футболчи 19 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 5 та самарали узатма амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.

18 турдан сўнг «Барселона» 46 очко билан Ла Лигада биринчи ўринда бормоқда, «Реал»дан 4 очкога илгарилаб кетган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг